Namangan viloyati Avtomobil yo`llari xududiy boshqarmasi

Ishonch telefoni

Korrupsiyaga qarshi kurash

Search

Тўрақўрғон_ЙФУК_жойларда_утказилган_семинар_2023й

Тўрақўрғон тумани ҳокими, Аҳрорбек Мансуров иштирокида, Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга тўсқинлик қилувчи муаммо ва камчиликлар тўгрисидаги мавзу буйича семинар ташкил этилди.

 

Мамлакатимиз миллий ҳуқуқ тизимида кўлами ва моҳияти нуқтаи-назаридан ислоҳотларнинг янги даври бошланган бўлса-да, ҳануз жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинаётганлиги.  Маҳаллалар фаоллари, оқосоқоллар иштирокида кечган муҳокамада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг аксарияти бефарқлик, лоқайдлик туфайли содир бўлиши ҳақида сўз борди. Жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги уқтирилди.

 

Умумтаълим муассасаларида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилди. Тўрақўрғон туманининг “Ўрда” МФЙ ҳудудидаги 28-сонли мактабда Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

Коррупция бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир. Яъни коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бир неча жиноятларни ўзида мужассамлаштирувчи иллатдир.

«Коррупцияга қарши кураш» мавзусида семинар ўтказилди.

Коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда бу борада жорий йилда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Хусусан, маърузачилар томонидан коррупцияга қарши курашиш нуфақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси эканлигини балки бу борада барча давлат органлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлигига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида адлия ходимлари томонидан «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун ҳужжатларининг ҳамда «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилди.

Туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони ошиб кетишига сабаб бўлаётган омиллар айтиб ўтилди ва уларга йўл қўймаслик, жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва оқибатлари жамоатчилик олдида кенг муҳокама қилинди.

Келгусида ёшлар тарбияси билан жиддий шуғулланиш, огоҳликда яшаш учун қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

Тўрақўрғон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли бинода  Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда давлат бошқаруви органларининг устувор вазифалари ва чет давлатларига чиқиб кетган вояга етмаган ёшларнинг оила аъзолари билан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан умумпрофилактик суҳбат ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил одимламоқда. Ушбу мураккаб вазифани амалга ошириш республикамизда яшовчи ҳар бир фуқародан ижтимоий фаол бўлишни, эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод Ватан барпо этиш учун фидойилик кўрсатиб яшаш ва меҳнат қилишни талаб этилиши.

Мустақиллик қўлга киритилган дастлабки йилларданоқ, давлатимиз томонидан ҳаётий фаолиятнинг барча соҳаларига жиддий эътибор қаратилаётганлиги.

давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;

ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини яхшилаш, шунингдек таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ҳуқуқий билим даражасини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;

аҳоли билан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ушбу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра адлия органларига жамиятда ахолининг хукукий онгини, ҳуқуқий маданиятини оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг хуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш, ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этиш, бу борада амалга оширилган ишларни умумлаштириш ҳамда таҳлил қилиш юклатилди.

Суҳбат давомида юртимизда тинчлик ва осойишталикни қадрлаш алоҳида таъкидланди. Интернет тармоғида турли фитначи террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, ўқувчиларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш,  ёшларни ёт ғоялардан асраш ҳақида тушунчалар бе

Оставьте комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Прокрутить вверх