Поп тумани 48-сонли умумтаълим мактабида Поп тумани ИИБ Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида хуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи катта инспектори капитан Д.Ахмедов ҳамда Наманган КФУК хуқуқшуноси А. Мадалимов иштирокида. Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва ёшларни ҲУҚУҚИЙ ОНГИНИ ОШИРИШ бўйича семинал утказилди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган.
Барча соҳалар каби диний соҳада бўлаётган катта ўзгаришлар, улкан ислоҳотлар жаҳон миқёсида эътироф этилаётган ижобий натижаларнинг асосий мақсади “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида иш олиб борилмоқда.
Поп туман Пахтакор МФЙда, Поп туман ИИБ ўринбосари иштирокида ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОНГИНИ ОШИРИШ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ- ДОЛЗАРБ МАСАЛА юзасидан семинар ташкил этилди.
Фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Асосий қонунимизнинг 32-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ, давлат органлари фаолияти устидант жамоатчилик назорати институти халқ ҳокимиятининг муҳим элементи сифатида конституциявий мақомга эга бўлди. Ана шу конституциявий тузатишни ривожлантириш бўйича қабул қилинган янги қонунлар ва бошқа кўплаб қонунчилик ҳужжатлари фуқаролик жамиятини юксалтиришда, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишда фуқаролик институтлари, оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, фуқароларнинг ижтимоий ҳамда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди.
Иштирокчилар дастлаб, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституцион ҳуқуқларини ҳимоялашда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли мавзуси” даги маърузасини тингладилар. Маърузачи томонидан, шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги янги Ўзбекистон Республикаси қонуни тақдимот қилинди. Тадбир иштирокчилари учун тренер, томонидан ташкил этилган вазиятлар бўйича ақлий ҳужум, ролли ўйинлар айниқса, қизиқарли ўтди.
– Семинар-тренингда кўтарилган мавзулар бизга жуда яқин мавзулар бўлиб, биз уни кундалик амалиётимизда қўллаймиз, – дейди Наманган КФУК си юридик бўлими етакчи мутахассиси Акмалжон Мадалимов. – Шу жумладан, жойларда меҳнат жамоаларида ушбу мавзуларнинг тарғиботини олиб бормоқдамиз. Тадбирда мен маърузачи кўмагида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги жиҳатларини кашф этдим ва ундан ўз фаолиятимда фойдаланаман.
-Бундай тадбирлар фуқароларни ҳам ҳуқуқий билимларини оширишга катта кўмак беради. –Ўйлаймизки, семинарда қатнашган газеталар вакиллари юқоридаги мавзуларни ёритишда фаоллик кўрсатадилар.
Тадбир баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой бўлди.