Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.
Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.
Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.
Шу боисдан ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди. Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди. Дастур доирасида бир қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди, мавжудлари инвентаризациядан ўтказилди. Умуман олганда, сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатиб турибди.
Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Поп туман Адлия бўлими ходимлари билан биргаликда Поп туман А.Кахор МФЙ даги фуқоролар билан Каррупция қарши курашиш мавзусида уқув семенари ва давра сухбатлари ташкил этилди.
Поп туман Адлия бўлими ходимлари билан биргаликда Поп туманидаги 30 боғча ишчи ходимлари билан Каррупция қарши курашиш мавзусида уқув семенари ва давра сухбатлари ташкил этилди.
Поп туман Адлия бўлими ходимлари билан биргаликда Поп туманидаги 65 мактаб ходимлари билан Каррупция қарши курашиш мавзусида уқув семенари ва давра сухбатлари ташкил этилди.
Ўзбекистон юқорида таъкидланган халқаро нормалардан 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси, шунингдек, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул Ҳаракат режасини ратификация қилган. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида республикамиз ҳаётининг муҳим соҳаларида изчиллик билан амалга оширилаётган ўзгариш, янгиланиш, ислоҳот ва ташаббуслар сарҳисоби қаторида ўз ечимини кутаётган халқаро, минтақавий ва миллий доирада муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб масалалар таъкидлаб ўтилди. Жумладан, республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тизимлилик асосида мувофиқлаштириш ва тубдан янгилаш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйиш мақсадида янги тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани маълум қилинди.
Давлат раҳбари томонидан янги агентликнинг халқаро ҳамжамиятга маълум қилинишининг аҳамияти шундан иборатки, ушбу агентлик нафақат республикамизда коррупцияга қарши курашиш ишларини такомиллаштиради, балки халқаро доирада ҳам мазкур иллатга қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорлик ишларини янги босқичга кўтариб, Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги кўп томонлама фаолияти самарадорлигини оширади.
2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони билан жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатини шакллантириш, уни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда самарадорлигини такомиллаштириш мақсадида махсус ваколатли давлат органи – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.